Йўлингизда 10 нафар ЙПХ ходими учраса, 10 нафари ҳам сизни тўхтатади – Ғиёсов
Жамият
−
03 Апрель 2020
8147Ўзбекистонда ўрнатилган карантин режимига беписанд қараётганлар, ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилмаётганлар, ўзини ҳам, бировларни ҳам саломатлигига хавф солаётганлар учраб турибди. Ушбу қоидабузарликларга ўз муносабатини билдирар экан, Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
“Билиб қўйинг, кўчага транспортда чиқдингизми, йўлингизда 10 нафар йўл-патруль хизмати ходими учраса, 10 нафари ҳам сизни тўхтатади. 10 марта нима учун кўчага чиққанингизни сўрайди. Велосипедда ёки пиёда юрсангиз ҳам, сизни тўхтатади ва кўчада юришингиз сабабини сўрайди. Ҳозирги вақтда бошқача бўлиши мумкин эмас.
Алоҳида равишда уйда ўтирган, чекловларни тўғри тушуниб уларга риоя этаётган фуқароларимизга раҳмат айтмоқчиман. Сиз уйда ўтириб, бизнинг ва тиббиёт ходимларининг ишини қанчалик енгиллаштираётганингизни ҳатто тассавур ҳам қилмаяпсиз.
“Сизнинг интизомга риоя этишингиз — давлат олдидаги бурчингизни бажариш билан тенг. Бошқалар учун ўрнак бўлаётган, вазиятни тўғри баҳолаб, уйда ўтирган, турли ғийбатлардан, нолишлардан, тирноқ орасидан кир қидиришдан йироқ бўлган ота-оналаримизга, ака-ука ва опа-сингилларимизга катта раҳмат айтмоқчиман”, деди Шоҳруҳ Ғиёсов.
LiveБарчаси