Шавкат Мирзиёев илк бор парламент маъқуллаган қонунни тасдиқламади

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган, Сенати тамонидан маъқулланган ва Ўзбекистон Республикаси Президентига тасдиқлаш учун киритилган “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президент томонидан имзоланмасдан қайтарилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодировнинг таъкидлашича, бундай ҳолат Янги Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба юз берди.

Амалдаги қонунчилик бўйича Олий Мажлис бундай вазиятда уч ҳаракатдан бирини амалга оширади:

•    Қонун ўзгартирилади ва қайта имзога киритилади;
•    3/2 овоз билан ўзгартирилмайди ва қайта имзога киритилади;
•    Қонун кучга кирмаган ҳолатда тўхтатилади.

Қайд этилишича, Қонунчилик палатасида Президентнинг “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиш бошланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳаси Сенат томонидан 4 март куни бўлиб ўтган учинчи ялпи мажлисда маъқулланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев қонун

Баҳолаганлар

2183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг