Мирзиёевнинг сурати Кореянинг оммабоп журнали муқовасидан жой олди

Олам

image

Жанубий Кореянинг энг оммабоп нашрларидан бири – “The Korea Post” журналининг махсус сони чоп этилди. Унинг муқовасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сурати ўрин олган олган. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда. 

Журналнинг махсус сони Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги тадбирлари доирасида икки мамлакат ўртасида ўзаро алмашувлар йилига бағишлаб чоп этилган. 

Журналдан ўрин олган мақолаларда 2021 йил декабрь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифи мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиққани алоҳида таъкидланган.

“Икки давлат раҳбарлари ва делегация вакиллари иштирокида имзоланган ҳужжатларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадлари ўрин олган”, деб ёзади журнал.

Мақолада “Яшил” тараққиёт, рақамлаштириш ва кучли ижтимоий ҳимоя сиёсати соҳалари алоҳида стратегик шерикликнинг уч муҳим йўналиши сифатида белгилангани таъкидланган.

Бундан ташқари, ушбу махсус сонда эълон қилинган материалларда Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасидаги дипломатия алоқалари ўрнатилганига 30 йил тўлиши муносабати билан ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати таҳлил этилгани баробарида истиқболдаги йўналишлар ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Корея

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made