Мирзиёев бюджет пулини “шиширилган” харажатлар ҳисобига сарфланишини танқид қилди 

Жамият

image

Шавкат Мирзиёев 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида бюджет маблағлари сарфланиши масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш тизимига компьютер олиш учун ажратилган 20 миллиард сўм 2 йилдан бери ишлатилмасдан турибди.

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгаларига 51 турдаги субсидиялар учун сўнгги икки йилда 5,4 триллион сўм ажратилди, лекин талаблар мураккаб бўлгани учун 15 турдаги субсидия икки йил давомида ҳеч кимга берилмаган.

"Иқтисод қилиш – иш ҳажмини қисқартириш эмас, лойиҳани тўғри қилиш, “шиширилган” харажат ва ортиқча ҳашаматни кесиш ҳисобидан бўлиши керак", дейди Президент.

Бу борада лойиҳа институтлари фаолияти, ёндашувлари ва масъулиятини тубдан ўзгартириш кераклиги қайд этилиб, Вазирлар Маҳкамасига етакчи давлат лойиҳа ташкилотларини такомиллаштириш бўйича қарор киритиш топширилди.

Президент қурилишда харажатларни 30-40 фоизга қисқартириш лозимлигини ҳам айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

видеоселектор Мирзиёев бюджет маблағлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made