Мирзиёев Қирғизистон Бош вазирини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 2 май куни Президент Шавкат Мирзиёев  учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Қирғизистон Бош вазири Оқилбек Жапаровни қабул қилди. Бу ҳақда "АКИPress" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, жумладан, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, йирик сармоявий ва инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, энергетика, транспорт, логистика, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари гаплашилган.

"Шунингдек, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши, Қамбар Ота - 1 ГEС қурилиши, Чотқол дарёсида яна иккита ГEС қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди. Учрашув учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида бўлиб ўтди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бош вазир Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made