Мирзиёев августда Озарбайжонга боради

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташриф буюриши кутилмоқда. 

Бу ҳақда бугун, 8 август куни Ўзбекистон Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари, собиқ элчи Шерзод Файзиев маълум қилди, дея хабар беради Озарбайжон матбуоти. 

Файзиев бўлажак ташрифи ҳақида “Озарбайжон – Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилган. 

Унга кўра, Ўзбекистон раҳбарининг ташрифи август ойида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 21-22 июнь кунлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Озарбайжон Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made