Ўзбекистонда қарийб миллиард сўмлик газ ўғирланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувда қарийб миллиард сўмлик газ ўғирлангани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда МЧЖ раҳбари ва бошқа ходимлари тижорат мақсадида меҳмонхона биносини умумий фойдаланишдаги газ қувурига ўзбошимчалик билан улагани маълум бўлган. Оқибатда 495 миллион 400 минг сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинган.

Шунингдек, департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда оилавий корхона раҳбари ҳам иссиқхонани тармоққа ноқонуний улаб, ўғирланган газдан фойдаланиб келган. Аввалроқ газдан қарздорлиги сабабли тармоқдан узиб қўйилган иссиқхонанинг давлатга 318 миллион 700 минг сўмлик зарар етказгани айтилмоқда. 

Департаментнинг Кармана туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам яна бир оилавий корхона ҳеч қандай шартномасиз тармоққа уланиб, 144 миллион 900 минг сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

"Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳозирда Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

газ жиноят Бош прокуратура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг