Миграция агентлиги Россияга бораётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Жамият

image

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия Федерациясининг Москва вилоятида 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда агентликнинг расмий баёноти эълон қилинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга бораётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган ўзбекистонликлардан ушбу хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўраган.

“Шахсни тасдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни ўзлари билан бирга олиб юриш, жамоат жойларига сабабсиз бормаслик, нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик, телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик, сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш кабилар тавсия қилинади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Москва вилоятидаги терактдан сўнг Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларига зарурат бўлмаса, Россияга бормасликни тавсия этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг