Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар 5,5 мингдан ошди

Жамият

image

Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари ўтган бир суткада 118 тага кўпайиб, ўсиш 2,1 фоизга тенг бўлди. Ҳозирда жами вирус юқтирганлар 5689 нафарга етди. Бу ҳақда Қозоғистонда коронавирус тарқалиши бўйича маълумот бериб борувчи расмий Telegram-каналда хабар берилди.

Шифохонадан 123 нафар бемор соғайиб, чиқди. Шунингдек, пойтахт Нур-Султонда 2 киши ҳалок бўлди. Шу тариқа мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар 34 нафарга етди.

Ҳозиргача жами беморларнинг 2531 нафари соғайган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда карантин чораларини юмшатиш бошланган. Мамлакатда масжид, кафе ва меҳмонхоналар очилишига рухсат берилди. Бундан ташқари, Нур-Султонда жамоат транспорти ҳаракати ҳам тикланадиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг