Наманганда ҳайдовчи “Зил-130”да 12 яшар болани босиб кетди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 12 яшар бола аянчли тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

ЙТҲ соат 16:30 ларда тумандаги “Маданият” МФЙ “Чорвадор” фермер хўжалиги худудида содир бўлган. Косонсой туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Косонсой туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган пиёз экилган ер майдонидан ўзига тегишли бўлган "Зил-130" русумли автомашинага пиёз юклаб, орқага ҳаракатланаётган бўлган. 

Шу вақтда у ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, автомашина орқа томонида турган, Косонсой туманида яшаган, 2008 йилда туғилган 12 ёшли болани автомашинанинг орқа ўнг баллони билан босиб кетган.

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Наманган

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг