Исроил Мадримов спаррингларни якунлади, жанг шу ҳафтада

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов шу йилнинг 5 октябрь куни Нью-Йоркда навбатдаги жангини ўтказади.
Спортчи мазкур жангга спаррингларни якунлади. 

Исроил Мадримовга бўлажак жангда мексикалик Алехандро Баррера рақиблик қилди. 

Кечанинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасда собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин ҳамда украиналик Сергей Деревьянченко ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жангда ўртага вакант бўлиб турган IВF чемпионлик камари қўйилади. 

Маълумот учун, Исроил Мадримов 1995 йилда Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида туғилган. У 75 килограмм вазн тоифасида Бутунжаҳон серияли бокс мусобақаларида " Uzbek Tigers" ярим профессионал бокс клуби таркибида ўйнаган. Осиё чемпиони (2017) ва Осиё ўйинлари чемпиони (2018). 2018 йилнинг кузида у профессионал боксга ўтди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов НЬю Йоркда

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг