Самарқанд халқаро аэропорти реконструкциясига старт берилди

Жамият

image

Кеча, 6 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортининг тураргоҳи ҳамда учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Мазкур реконструкция ишлари Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналар томонидан амалга оширилмоқда. Реконстраукция ишларининг биринчи босқичига 150 дан ортиқ транспорт ва техника воситалари жалб этилган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 июнь куни Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Самарқанд халқаро аэропортида бўлиб, реконструкция лойиҳаси билан танишган эди

Аэропортда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган. Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.

Давлат раҳбари замонавий бошқарувни жорий қилиш, реконструкция мобайнида эса поезд ва автобуслар қатновини кўпайтириш, аҳоли ва туристларга муқобил қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд халқаро аэропорти

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар