...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактабларда ихтисослаштирилган синфлар очилади


12:11, 07.08.2018 Жамият
 3 996

Низомга мувофиқ Ихтисослаштирилган таълим муассасаси муассис томонидан Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” хабар бермоқда.
 
Низомга мувофиқ Ихтисослаштирилган таълим муассасаси муассис томонидан Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади.
 
Ихтисослаштирилган мактабнинг 2-синфи учун ҳужжатлар 1 — 31 июль кунлари, 5-синфи учун эса 1 — 20 июль кунлари қабул қилинади.
 
Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
 
ариза;
 
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
 
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
 
3 х 4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
 
психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома;
 
яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан маълумотнома;
 
таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар, агар улар мавжуд бўлса (нашр этилган ёки қўлёзма сифатида ёзилган шеърлар, ҳикоялар, расмлар ва бошқалар).
 
Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига кириш учун танловлар 5 — 20 август кунлари оралиғида ўтказилади.

Теглар:Ихтисослаштирилган синфлар ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар