Коронавирус авж олган Эронда қанча ўзбекистонлик борлиги маълум бўлди

Жамият

image
Коронавирус сабаб ўқувчиларнинг таътил муддати ўзгардими? ХТВ изоҳ берди north_east

Коронавирус сабаб ўқувчиларнинг таътил муддати ўзгардими? ХТВ изоҳ берди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда уларнинг қариндошлари ва яқинларига эслатма билан чиқди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 мартдан бошлаб Теҳрон шаҳридаги Ўзбекистон Элчихонаси ҳузурида Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, у Эронда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашганига қадар туну кун фаолият юритади.

Элчихона маълум қилишича, ҳозирги пайтда 50 га яқин ўзбекистонлик турли сабабларга кўра Эронда бўлиб турибти, бугун, 6 март ҳолатига кўра улар орасида коронавирус билан касалланганлар қайд этилмаган.

Элчихона Эрон томонининг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб турибти, Ишчи гуруҳ аъзолари учрашувлар, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, шунингдек, ватандошларга консуллик ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

“Элчихона расмий веб-сайти ва Telegram мессенжерида ташкил этилган махсус гуруҳ орқали Ўзбекистон фуқароларига Эрон ҳукумати ўрнатган меъёр ва қоидаларига, эҳтиёткорлик санитария чораларига қатъий риоя қилишларини, Ватанга қайтиш ёки бошқа бир қарорга келишдан олдин, ҳотиржамлик ва эҳтиёткорлик билан хулоса чиқаришни тавсия этади. Шуни йодда тутиш жоизки, Эрондан Тошкентга қайтгач Ўзбекистон фуқаролари махсус тайёрланган жойда 14 кун давомида карантинда бўладилар”, дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон Республикаси элчихонасидаги Ишчи гуруҳ билан боғланиш маълумотлари:

Тел.: +98 2122832071; +98 2122299780;
Костураев Костуражон (консул), тел.: +98 91201327823.

Элчихонанинг Интернет манзиллари:

Элчихона веб-сайти: http://uzbekembassy.ir/
Telegram`даги “Citizens of Uzbekistan in Iran” гуруҳи: https://t.me/UzbekistanCitizensinIran.

Маълумот учун, сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусга чалинганлар сони 3518 нафарни, ундан ҳалок бўлганлар 108 нафарни ташкил қиляпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Эрон коронавирус

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг