Қайси қон гуруҳи эгаларининг коронавирусга чалиниш эҳтимоли кам?

Саломатлик

image

Биринчи қон гуруҳи эгаларининг коронавирус билан зарарланиш эҳтимоли кам. Бу ҳақда "MedicalXpress" порталига асосланиб маълумот берилди. 

Дания ва Канадалик олимлар қон гуруҳи коронавируснинг қандай ўтишига ҳам таъсир қилади деган хулосага келишган.

Олимларнинг биринчи тадқиқоти давомида 473 минг кишидан коронавирус учун тест олинган.Унга кўра, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қон гуруҳи эгаларида мусбат жавоб кўпроқ аниқланган. 

Биринчи қон гуруҳи эгаларида эса мусбат жавоб сезиларли даражада кам аниқланган.

Шунингдек, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қон гуруҳи эгаларида инфекция хавфи ҳам бир хил бўлган.

Иккинчи тадқиқотда эса коронавируснинг оғир тури билан зарарланган 95 нафар канадалик бемордан таҳлиллар олинган.

Унга кўра, иккинчи ва тўртинчи қон гуруҳи эгаларида тез-тез шамоллаш кузатилиши, шунингдек, уларда буйрак етишмовчилиги муаммоси ҳам кўп учраб туриши аниқланган. 

Олимларнинг фикрига кўра, коронавирус бундай одамларнинг органларига жиддий зарар етказиши мумкин. 

Шунингдек, биринчи қон гуруҳи эгаларидан ташқари бошқа барча қон гуруҳи эгалари жонлантириш бўлимига кўпроқ тушгани маълум бўлган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 39 миллиондан, вафот этганлар 1,1 миллиондан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

835

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг