Маҳмуд Муродовнинг рақиби аниқ бўлди

Спорт

image

Аввалроқ, ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов шу йилнинг 4 май кунида ташкилотдаги навбатдаги жангини ўтказиши хабар қилинганди.

Ўша куни Муродов Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган UFC 301 турнири доирасида мезбон спортчи Мишель Перейрага қарши октагонга кўтарилади. Бу ҳақда UFC'нинг расмий постери эълон қилинди.

Маълумот учун, 30 ёшли Перейра MMA'да 42 та жанг ўтказиб, 30 марта ғалабага эришган, 12 та жангда эса мағлубиятга учраган. Охирги жангини 9 март куни полшалик Михал Олексийчук қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. Маҳмуд Муродов эса UFCʼда 6 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалаба қозонган, 2 марта мағлубият аламини татиб кўрган. 34 ёшли Муродовнинг 1 та жанги эса ўтказилмаган, деб қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Муродов Мишель Перейра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг