Лукашенко февралда Ўзбекистонга келади

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко 2024 йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга келади ва мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Бу ҳақда бугун, 5 декабрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида Беларусь Бош вазири ўринбосари Леонид Заяц айтган. 

Унинг қайд этишича, Лукашенко ва Мирзиёевнинг учрашуви мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

“Бугунги учрашув ҳамкорлигимизни чуқурлаштиришга қўшимча туртки бўлади ва келгуси йилнинг февраль ойида Беларусь ва Ўзбекистон Президентларининг самарали учрашувини ўтказиш учун яхши асос бўлиб хизмат қилади”, дейди Беларусь Бош вазири ўринбосари. 

Заяц 2024 йил февраль ойи бошида ташриф арафасида Ўзбекистонда Беларусь ва Ўзбекистон минтақалари иккинчи форумининг ўтказилиши амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади, деб умид билдирмоқда. 

Бош вазир ўринбосари Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш барқарор ўсиб бораётганини урғулаган. Унинг эслатишича, 2022 йил охирида бу кўрсаткич 500 миллион доллардан ошган. 

“Бу йилги ишлар натижаларига кўра биз ўзаро савдо ҳажмини оширишимиз аллақачон маълум бўлган”, дейди Беларусь ҳукумати раҳбари ўринбосари. 

Айни вақтда Беларусь Бош вазири Роман Головченко бошчилигидаги ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made