Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди

Жамият

image

Бугун, 26 сентябрь куни Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди. Ҳужжат 2001 йил 22 майда Стокгольм шаҳрида қабул қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Бугунги кунда 183 та мамлакат ушбу Конвенциянинг иштирокчиси ҳисобланади. 

Ушбу халқаро шартноманинг мақсади аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни Турғун органик ифлослантирувчи моддалар (ТОИМ) таъсиридан ҳимоя қилишдир. 

Конвенция қоидаларига мувофиқ, томонлар ТОИМ ишлаб чиқариш, импорт қилиш, экспорт қилиш, кўмиш ва улардан фойдаланишни назорат қилишни, шунингдек,  мавжуд ТОИМни алмаштириш учун қўллаш мумкин бўлган энг яхши технологиялар ва усуллардан фойдаланишга кўмаклашиш мажбуриятини зиммаларига оладилар. 

Ўзбекистон Республикасининг Конвенциядаги иштироки ТОИМ билан боғлиқ экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли, атроф-муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига эҳтимолий салбий оқибатларини олдини олиш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

ТОИМ

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар