Гулистонда “Ўқитувчи”нинг биринчи Book cafe'си очилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Гулистон шаҳрида “Ўқитувчи” бренди остидаги биринчи Book cafe қуриб битказилди. Ушбу мажмуа бир ойда минглаб китобхонга хизмат кўрсатиши мумкин.

Эндиликда бу ерда ўқувчилар, талабалар ва барча китобхонлар ўзларига ёққан китобни танлаб ўқиши ва харид қилиши мумкин.

“Агентлик тизимидаги нашриётлардан тўғридан-тўғри, арзон нархларда олиб келинган 10 мингдан ортиқ бадиий адабиёт ва бошқа китоблар китобхонларимизга манзур келади, деган умиддамиз. 5 та ташаббус доирасидаги ушбу лойиҳани юртимизнинг ҳар бир ҳудудида амалга оширамиз. Меҳнаткаш Сирдарё халқига эса яна бир маърифат ўчоғи муборак бўлсин, деймиз”, дейди агентлик директори Комилжон Алламжонов. 

Маълумки, Ўзбекистон раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. 

Биринчи ташаббус – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. 

Учинчи ташаббус – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. 

Тўртинчи ташаббус – ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган. 

Бешинчи ташаббус – хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Book cafe

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар