Лавров Туркия ТИВ раҳбари билан ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказди

Олам

image

Бугун, 1 март куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг баёнотига асосланиб, ТАСС хабар берди.

Айтилишича, ёпиқ учрашувнинг мавзуси яна Украина масаласи бўлиши мумкин. Расмийлар очиқ маълумот бермагани сабабли учрашув мавзуси номаълумлигича қолмоқда.

Фидан ва Лавров олдин Рио-де-Жанейрода ўтган G20 Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида учрашган эди. Бироқ аввалги учрашувда ҳам суҳбат мавзуси очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Лавров Пхеньянда Ким Чен Ин билан учрашганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сергей Лавров Хоқон Фидан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг