Коронавирус қурбонлари сони 200 дан ошди. ЖССТ халқаро фавқулодда вазият эълон қилди

Олам

image
Хитойдаги талабаларга масофадан ўқиш белгиланди north_east

Хитойдаги талабаларга масофадан ўқиш белгиланди

Хитойнинг Хубэй вилояти Ухань шаҳрида пайдо бўлган янги коронавирусдан вафот этганлар сони 200 нафардан ошди. Вирус билан касалланганлар 10 мингга яқинлашди.

Бугунга келиб, коронавирус қурбонлари сони 213 нафарга етди. Кеча қурбонлар 170 нафарни ташкил қилаётганди. Дунё бўйича вирус билан касалланганлар сони эса 9816 нафарга етди. Бу кечаги рақамлардан 2 мингтага кўп. Хитойда ушбу вирус билан касалланганлар 9692 нафарга етди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш атшкилоти янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.

Mаълумот учун, 2019 йил декабрь ойи охирида Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги келиб чиққани ҳақида хабар берган эди. Ҳозирча Филиппин, Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия, Малайзия ва БААда вирус билан касалланиш ҳолатлари қайд қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

241

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг