... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду эгизак фарзадларини оммага таништирди


10:00, 30.06.2017 Спорт
 12 512

8 июнь куни суррогат она ёрдамида туғилган чақалоқларга Матео ва Ева деб исм беришди.

Машҳур португалиялик футболчи Криштиану Роналду яқинда эгизак фарзандларнинг отаси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Криштиану Роналду ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали эгизакларининг фотосуратларини жойлади.
 
8 июнь куни суррогат она ёрдамида туғилган чақалоқларга Матео ва Ева деб исм беришди. Илк марта оммага намойиш қилган Криштиану Роналдунинг эгизаклари миллионлаб “like”ларга ҳамда минглаб яхши ниятлар битилган изоҳларга эга бўлди.
 
Ҳозирда Роналду фарзандларини кўриш учун АҚШга учиб кетди, эндиликда у Португалия терма жамоасининг Конфедерациялар кубоги мусобақасидаги бронза медали учун кечадиган учрашувида майдонга туша олмайди.
 
Криштиану Роналдунинг тўнғич фарзандини ҳам суррогат она дунёга келтирган. Аммо унинг кимлигини Роналду маълум қилмаган. Фарзандига эса онаси ҳақида балоғатга етганида айтишини маъқул кўради.
Дурдона Расулова 

Теглар:Криштиану Роналду Футболчи Португалия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!