Кремль учун янги муаммо: дарди оғир Қодировнинг ўрнини ким эгаллайди?

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга оғир касаллик – ошқозон ости бези некрози ташхиси қўйилган. Бу ҳақда "Новая газета" нашри хабар берди.

Нашр журналистлари ўз текширувлари давомида шифокорлар Қодировга биринчи марта 2019 йилнинг январь ойида панкреонекроз ташхисини қўйишганини аниқлади. Чеченистон раҳбари шу пайтгача бир неча марта "вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги" туфайли таътилга чиқишга мажбур бўлаётганини яширмаган.

Фақат у соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб, "енгилгина шамоллагани"ни айтганди. 

"Яқинда мен тоғларга икки кунлик текширув сафарига чиқдим. Қор ёғиши ва кучли шамол шароитида бироз совқотиб қолдим. Оқибатда бироз иситма кузатилди ва гриппга чалиндим, шекилли. Ҳозир ҳаммаси яхши. 16 февралдан бошлаб ўз хизмат вазифамни тўлиқ бажариб келяпман. Агар сиз турли касалликларни тезда енгишни истасангиз, спорт билан шуғулланишни канда қилманг”, деганди охирги марта ётиб қолган Рамзан Қодиров.

Шу пайтдан бошлаб Қодировнинг соғлиғи янада ёмонлашди ва унинг касаллигининг асл сабабларини жамоатчиликдан яширишнинг имкони бўлмай қолди. Ижтимоий тармоқда ундаги кескин вазн ортиши, шишиш, "ўрдак юриш" ва Доннинг овозида заифлик сезилгани ҳақидаги гап-сўзлар болалади. Негадир у янада камроқ оммага кўриниш бера бошлади. Оммавий ахборот воситаларида унинг аҳволи ҳақидаги турли хил версиялар пайдо бўлди, жумладан улар заҳарланиш, онкология, буйрак етишмовчилиги ва бошқа "диагноз"ларни қўйишди.

2023 йилнинг сентябрида бу миш-мишлар Украина Мудофаа вазирлиги томонидан расман тасдиқланди. Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов Қодировнинг аҳволи оғирлиги ва у узоқ вақтдан бери касалликдан азият чекаётганини айтди. Сал ўтиб қатор нашрлар Қодировнинг комада эканлиги ҳақида ёзди. 

Шундан сўнг Чеченистон Республикасининг PR хизмати барча тахминларни рад этишга уриниб, расмий Telegram-каналида Қодировнинг гўёки югураётгани акс этган видеосини эълон қилди. 

"Аммо Қодиров спорт ишқибози ролини ўйнай олмади, унинг ўпкасини қўлтиқлаб югураётгани, нафаси қисилаётгани сезилиб турар эди", деб ёзган нашр.

"Новая газета" инсайдерларига кўра, айни пайтда Доннинг ўрнига Чеченистон махсус кучлари бошлиғи Апти Алауддинов тайёрланмоқда. 

"Яқинда ҳарбий хизматчи Россия Мудофаа вазирлигининг Ҳарбий-сиёсий ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди. Алауддинов расмий тадбирларда чиқишни бошлади. Журналистларнинг таъкидлашича, унинг чиқишлари яхши тайёрланган ва сифат жиҳатидан бошқа чечен арбобларининг нутқларидан жуда фарқ қилади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида Рамзан Қодиров ўлим тўшагида экани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made