Қодиров Путинга ҳисобот берди

Олам

image

Бугун, 23 февраль куни Кремлда Россия Президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унга кўра, Путин Чеченистон Республикасидаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва 2024 йилга мўлжалланган минтақани ривожлантириш режалари билан қизиққан. Қодиров унга республикани ривожлантиришда федерал марказнинг эътибори ва иштирокини талаб қиладиган энг муҳим йўналишлар, инвестиция лойиҳалари ҳақида баёнот берган. 

Шунингдек, Путин ва Қодировдан Шимолий ҳарбий округ ҳудудида хизмат қилаётган чечен бўлинмалари фаолияти ҳақида ҳам гаплашган. Чеченистон раҳбари Путинга ҳарбийларнинг жанговар ҳолати, хизмат кўрсатиш шароити, жиҳозлари ва жисмоний имкониятлари ҳақида сўзлаб берган.

Путин Қодировдан чечен жангчиларининг ютуқлари ва махсус ҳарбий операцияга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаб, уларга Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан миннатдорчилик, самимий табриклар ва эзгу тилакларини етказишини сўраган.

Қодиров ижтимоий тармоққа жойлаган пости якунида Путинни оғзидан бол томиб мақтаган ва унга "барчаси учун" миннатдорлик билдирган.

“Мен Владимир Владимировичга вақт ажратгани, кўтарилган барча масалаларда мутлақ қўллаб-қувватлагани ва жангчилар ва бутун чечен халқига айтилган миннатдорлик сўзлари учун раҳмат айтаман. Россия Президентининг бундай нозик эътибори буюк Россиямизга ҳурмат ва ғурур туйғусини уйғотади”, дея сўзини якунлаган Чеченистон раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодиров куёвига “Чеченистон қаҳрамони” унвонини бергани ҳақида хабар қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Рамзан Қодиров Чеченистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг