Тоқеав хушомадга қандай қарайди?

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўзига айтиладиган хушомадларга аҳамият бермайди. Бу ҳақда унинг ўзи Алексей Привоваровнинг “Президент 2.0” ҳужжатли фильмида айтиб ўтди.

“Менга кўп ҳам хушомадлар бўлмайди. Балки, бу мен унга аҳамият бермаслигим билан боғлиқдир. Очиқ айтсам, нафақат аҳамият бермайман, хушомад менга умуман ёқмайди. Тўғри аллақачон бунга ҳаракатлар бошланган. Баъзилар Ўзбекистонга ташрифимдан кейин “қойилмақом”, “бунақаси бўлмаган”, “сиз жуда яхши кўриндингиз” каби ҳушомадларни эшитдим”, деган Тоқаев.

Тоқаев инсон учун энг яхши ҳакам унинг ўзи эканини таъкидлаган. У қачон “ёмон кўрингани ва хато қилганини” ўзи яхши билишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Тоқеа 9 июнь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра Қозоғистон Президенти этиб сайланди. У мамлакатни 30 йил давомида узлуксиз бошқарган Нурсултон Назарбоевнинг ўрнини эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тоқеав

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар