Порошенко мутасаддилар устидан 14 та даъво аризаси ёзди
Олам
−
29 Январь 2020
4980Порошенко Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қарши 14 та даъво аризаси топширмоқда. Унда давлат тергов бюроси, Mиллий полиция ва Коррупцияга қарши кураш миллий бюросининг терговчиларига, шунингдек, прокурорларга қарши даъволар акс этган.
Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко суд орқали полиция, прокуратура ва коррупцияга қарши органлардан маънавий зарарни қоплатишини маълум қилди. Буни унинг адвокати Игорь Голован эълон қилди.
"Биз номоддий зарарни қоплаш учун 14 та даъво аризасини беряпмиз. Бу фақат бошланиши", деб ёзган у "Украина ҳақиқати" блогида.
Aдвокатнинг сўзларига кўра, Давлат тергов бюроси терговчилари устидан олтита, Mиллий полицияга ва Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси устидан иккита ҳамда прокурорлар устидан тўртта даъво аризаси ёзилган.
Голованнинг таъкидлашича, Порошенко Президент девони томонидан берилган кўрсатмага асосан сиёсий таъқиб остида қолмоқда.
Элатиб ўтамиз, Порошенкога хоинлик, мансаб мавқеини суистеъмол қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш, солиқни тўлашдан бўйин товлаш, суд тизимини эгаллаб олишга уриниш каби айбловлар қўйилмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь