Давлатга хиёнатда айбланаётган Порошенко судга арз қилди

Олам

image

Хабар бериб бораётганимиздек, Киевнинг Печерский туман суди Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкони давлатга хиёнатда гумон қилиб, уни ҳибсга олиш масаласини кўриб чиқмоқда. 

Маълум бўлишича, собиқ президент ва унинг адвокатлари суд жараёнида Порошенкога давлат томонидан бепул адвокат олиш айтилганини билдириб, шикоят қилган.

Порашенкога кўра, унга ўзини ҳимоя қилиш учун етарли малакага эга бўлган адвокатни ёллашга йўл қўймасликни уни очиқчасига ҳақоратлаш ва ўзини оқлаш борасидаги ҳуқуқларини чеклаш сифатида қабул қилиш мумкин.    

Бунга жавобан, Украина Давлат тергов бюроси (ДТБ) мамлакат собиқ президенти ва унинг тарафдорлари учун ҳукумат томонидан бепул адвокат ёллаш таклиф қилингани ҳақидаги хабарларни рад этган. 

“Давлат тергов бюроси Пётр Порошенкога судда бепул иккиламчи юридик ёрдам кўрсатиш учун ҳеч қандай адвокат ёллаш таклиф қилинмаганини маълум қилади. Унга бепул адвокат ёллангани ҳақидаги хабарларнинг ҳам асоссиз эканини билдирамиз”, дейилади бугун, 17 январь куни эълон қилинган ДТБ Матбуот хизматининг баёнотида.

Бундан ташқари, Порошенконинг адвокатлари унинг номига суд учун ҳеч қандай расмий чақирув қоғози келмагани ва бўлиб ўтган суд жараёнидан сўнг, унга нисбатан ҳеч қандай айблов қўйилмаганини билдирган. 

Собиқ Президент Порошенко, ҳозирда унинг иши кўриб чиқилаётган судга, 2014-2015 йилларда Донбасснинг назоратга олинмаган ҳудудидан Киевга кўмир етказиб бериш бўйича очилган жиноий ишда айбланувчи сифатида чақирилган.

Бундан ташқари, унга нисбатан Украина Жиноят кодексининг “Терроризмни молиялаштириш”, “Давлатга хиёнат” ва “Террорчи ташкилот тузиш” моддалари бўйича ҳам жиноят ишлари қўзғатилган.

Бугун бўлиб ўтган суд жараёнида Порошенконинг адвокатлари суддан Прокуротура унга қўйган “Давлатга хиёнат” айбловини бекор қилиб прокуратуранинг шу жиноят асосида уни қамоққа олиш ҳақидаги сўровини қайтариб юборишни сўраган. Аммо суд уларнинг талабини қондиришдан бош тортган.  

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Прокуротура суддан яна Порошенкога қўйилган айбловлар тасдиқлангунига қадар уни икки ой муддатга ҳибсга олиш ёки 1 миллиард гривен (35,7 миллион доллардан ортиқ) гаров эвазига озодликда ушлаб туришни сўраган.

Бундан ташқари, айбланувчи тергов якунига қадар мамлакатдан қочиб кетмаслиги учун унинг барча шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бекор қилиниши ва унга қаерда эканини кўрсатиб турувчи махсус браслет тақилиши сўралган. 

Қайд этилишича, Порошенкони унинг мол-мулки мусодара қилинган ёки қилинмаган тақдирда ҳам камида 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Порошенко бугун, 17 январь куни Украинага қайтди

У Киев халқаро аэропортида тарафдорлари билан учрашиб, амалдаги Президент Зеленскийга таҳдид қилди. 

У мамлакатнинг амалдаги ҳукумати вакиллари муносиб жазога тортилишига ваъда берди. 

“Зеленскийлар ва Коломойскийлар, биз давлатимиз пойдеворини қураётганимизда, Украинани вайрон қилишди, солиқ тўловчилар чўнтагидан ўнлаб миллион долларларни олиб чиқиб кетишди, Лондон ва Италияда виллалар қуришди. Ҳозир эса ҳокимият, улар бизни хиёнатда айбламоқда, бунинг учун ҳаммаси жавоб беради”, дейди у

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Порошенко

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made