Ким Чен Ин ўтирган поезд Россияга етиб келди
Олам
−
24 Апрель 2019
7229Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин давлат ташрифи билан Россияга етиб келди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
КХДР вакиллари жой олган поезд Приморьедаги Хасан темир йўллари станциясига келиб тўхтаган. Ким Чен Инни у ерда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирининг ўринбосарлари Александр Козлов ва Игорь Моргулов, Россия Федерациясининг Шимолий Кореядаги элчиси Александр Мацегора кутиб олди.
Маълум бўлишича, Ким Чен Ин ҳозирда Приморьедан Владивостокка йўл олган, у ерда 25 апрелда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023