Ким Чен Ин ҳарбий машқларни кучайтиришни буюрди

Олам

image

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг асосий базасига борди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

У ўқув биноларини кўздан кечирган ва ҳарбий қисмларнинг амалий машғулотларига раҳбарлик қилган.

Хабарда айтилишича, ташриф давомида Шимолий Корея етакчиси ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш бўйича машғулотлар интенсивлигини оширишни буюрган.

Ташриф АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида 4 март куни бошланган "Freedom Shield" (“Озодлик қалқони”) деб номланган кенг кўламли ҳарбий машғулотлар фонида бўлиб ўтди. Пхеньян ушбу манёврларни Шимолий Кореяга бостириб кириш учун репетиция деб атади. Сеул ва Вашингтон бу айбловни рад этиб, машғулотлар мудофаа мақсадида эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 14 мартгача давом этадиган “Freedom Shield” ҳарбий машғулотлари давомида Корея Республикасидаги Америка ҳарбий контингенти қуруқлик, денгиз, ҳаво ва киберкосмосдаги ҳаракатларни, шунингдек, душман ядровий кучларига жавоб бериш учун “космик активлар”дан фойдаланишни машқ қилиши маълум қилинганди. Машғулотлар давомида БМТ қўмондонлигига аъзо 12 давлат вакиллари ҳам кузатувчи сифатида қатнашади. “Freedom Shield” амалий ва виртуал машқларни ўз ичига олади. Машғулотларда компьютер симуляциясидан ҳам фойдаланилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг