Хоразмда Миллий гвардия маркази бошлиғи пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Хоразмда маҳаллий фуқарони ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган Миллий гвардия маркази бошлиғи пора билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ)нинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Миллий гвардия Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси Шовот тумани қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази бошлиғи фирибгарлик йўли билан 1400 доллар ҳамда 1,2 миллион сўм пулларни олган вақтида ушланган.

Аниқланишича, у маҳаллий фуқарони Миллий Гвардия тизимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.

Шунингдек, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураршиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати  фирибгарлик йўли билан фуқародан 5 минг доллар олган вақтида ушланган.

Маълум бўлишича, адвокат ўзининг Олий судда ишловчи танишлари орқали фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2023 йил октябрь ойидаги ҳал қилув қарорини суднинг аппелляция инстанцияси жараёнида фуқаро (судланувчи) фойдасига ўзгаришсиз қолдириш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса ўзини ички ишлар идоралари ходими деб таништирган шахс маҳаллий фуқародан унинг танишига нисбатан ИИО томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан мазкур шахсни тергов ҳибсхонасидан чиқариш ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини ҳаракатдан тугатишни ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилган. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс олдиндан пулларнинг 2 минг долларини олган вақтида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора ДХХ Хоразм Миллий гвардия Бухоро Олий суд ИИО судланувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made