Хави “Барселона”да қолиш учун жамоага талаб қўйди

Спорт

image

Февраль ойида ёзда “Барселона”ни тарк этишини маълум қилган Хави сўнгги пайтларда раҳбарият уни жамоада олиб қолишга уринишларидан сўнг клубда қолиш учун ўз талабларини қўйди. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Хави клуб раҳбариятидан жамоанинг узоқ муддатли лойиҳаси бўйича аниқ кафолат олмоқчи ва молиявий қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда клубга жалб қилмоқчи бўлган футболчилар рўйхатини кўриб чиқади.

Маълумот учун, “кўк-анорранглилар” Хави жамоадан кетишини эълон қилгандан буён барча турнирларда бирор марта ҳам мағлубиятга учрамай келмоқда. Ундан ташқари жамоа тўрт йиллик танаффусдан сўнг Европа Чемпионлар лигаси чорак финалига чиқди. Жамоанинг ушбу босқичдаги илк учрашуви шу йилнинг 10 апрель куни Парижда ПСЖга қарши бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Хави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made