Кейннинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
Спорт
−
12 Апрель 2019
4589Англия терма жамоаси ва “Тоттенхем” клуби ҳужумчиси Харри Кейн жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.
“Манчестер Сити”га қарши Европа Чемпионлар лигаси ўйинида жароҳат олган 25 ёшли ҳужумчининг жароҳатидан қайта тикланиши учун камида 3 ой вақт кераклиги айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Кейн “Тоттенхем” қолган учрашувларидан ташқари, Англия термаси таркибида Миллатлар лигаси финалини ҳам ўтказиб юборади.
Харри Кейн “Тоттенхэм” таркибида жорий мавсум АПЛнинг 28та ўйинида майдонга тушиб, 17та гол урди ва 4та голли пас узатди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ҳамда “Тоттенхэм” ўртасидаги жавоб учрашуви 17 апрель куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023