Сон Англия чемпионатида ҳеч ким қилмаган ишни уддалади

Спорт

image

“Тоттенхем” ҳужумчиси Сон Хён Мин Англия Премьер-лигаси тарихида тўртта амалдаги чемпионлар дарвозасига гол урган биринчи футболчи бўлди.

“Шпорлар”нинг 31 ёшли кореялик форварди бир кун аввал “Etihad” стадионида “Манчестер Сити” билан АПЛ 14-тур учрашувида гол урди. Учрашув 3:3 ҳисобида дуранг билан якунланди. Баҳсда Сон автогол ҳам киритди. Илгари “Тоттенхем” ҳужумчиси “Ливерпуль”, “Челси” ва “Лестер”га қарши ўйинларда гол уришга муваффақ бўлган – Сон бу жамоалар дарвозасига гол урган пайтда юқорида номлари келтирилган клублар Англияда амалдаги чемпион бўлган.

Жорий мавсумда Сон Хён Мин Англия чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 14 турдан кейин “Тоттенхем” 27 очко билан турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоттенхем Сон Хён Мин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made