... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Кайфиятни кўтарувчи видео: Шведлар вокзалда сузмоқда


11:47, 31.07.2018 Олам
 5 908

Охирги вақтларда Швецияда ғалати воқеалар содир бўляпти.

Швециянинг Уппсала шаҳрида жойлашган Марказий вокзални сув босди. Ҳафта давомидаги кучли ёмғир сабаб вокзал биноси сувга тўлган.




 
Маҳаллий аҳоли бу вазиятдан фойдаланиб қолишга қарор қилиб, вокзални курортга айлантириб олишди. Эътиборлиси, ижтимоий тармоқлар бу воқеага оид сурат ҳамда видеоларга тўлиб тошди.




 
Йўлакларда юриш ўрнига сузиш мумкинлиги видеоларда кўриниб турибди. Лекин поездлар қатнови тўхтатилмади. Ҳозирда бино сувдан бўшатилиб, вокзал фаолияти аввалгидек давом этмоқда.
Айюб Мустафо

Теглар:Швеция вокзал курорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!