Шайхонтоҳур тумани ДСИ мансабдор шахслари жиноий иш фигурантига айланган

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан туман давлат солиқ инспекциясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси ходимлари мансаб ваолатини суиистеъмол қилишда айбланяпти. Жорий йилнинг 25 март куни ДСИ мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман прокуратурасига юборилган.

Терговга қадар суриштирув натижасида маълум бўлишича, ДСИ мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, Krono Style МЧЖнинг солиқ ва бошқа қарздорлиги мавжуд эмаслигини тасдиқловчи тақдимномани Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган.

Аслида эса, BDS Leasing МЧЖ ҚК ва Krono Style МЧЖ ўртасида тузилган лизинг шартномасига асосан Krono Style МЧЖ томонидан BDS Leasing МЧЖ ҚКдан сотиб олинган жами 1,1 млрд сўмлик мебель ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар жамланмаси учун 321,6 млн сўмлик маблағлар тўлаб берилиб, Krono Style МЧЖнинг BDS Leasing МЧЖ ҚК олдида қолган 848,3 млн сўмлик лизинг ҳамда бюджет олдида 59,4 млн сўмлик солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган.

ДСИ киритган тақдимнома сабабли суд Krono Style МЧЖга нисбатан очилган ишни ёпган. Бу орада Krono Style’нинг ўзи ҳам тугатилган. Шу тариқа ДСИ мансабдор шахслари BDS Leasing компанияси ва давлат манфаатларига зарар етишига сабабчи бўлган.

Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси Шайхонтоҳур тумани ДСИнинг барча ходимлари бирваракайига ишдан бўшатилганини тан олгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Шайхонтоҳур солиқ инспекцияси

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг