Канализацияга ташланган сигарет фожиага олиб келди (видео)

Олам

image

Россия Федерацияси таркибига кирувчи Доғистон республикасининг Хасавюрт шаҳрида канализация қудуғига ташланган сигарет қолдиғи кучли портлашни келтириб чиқарди, оқибатда икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 15 март куни Россия Тергов қўмитасининг Доғистон Республикаси бўйича тергов бошқармаси маълум қилди.

Билдирилишича, бахтсиз воқеага уй-жой коммунал хўжалигининг икки ходими сигарет қолдиғини канализация қувурига ташлаши ортидан канализация коллекторида тўпланган газнинг портлаши сабаб бўлган.  

"Улар Хасавюрт шаҳридаги Юбилейний қишлоғида жойлашган тураржой биносига техник ишларни бажариш учун борган. Хавфсизлик чораларига риоя қилмаслик оқибатида канализация трубкасида жойлашган ацетилен газ-ҳаво аралашмаси ёрилиб кетган. Ҳар икки ходим ҳалок бўлган", дейилади расмий хабарда.

Ушбу факт асосида Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Доғистон Республикаси бўйича тергов бошқармаси содир бўлган воқеанинг сабаблари ва шароитларини аниқлашга қаратилган процессуал текширувни бошлаб юборган. Воқеа жойига терговчилар етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тошкентда бир киши канализация чуқурига тушиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Доғистон сигарет канализация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг