Қозонга йиғилган Президентлар нима еб-ичгани очиқланди
Олам
−
22 Февраль
40063Кеча, 21 февраль куни Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимидан сўнг Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари тантанали кечки овқатга йиғилди. Бу ҳақда Беларусь резиденти Александр Лукашенкога яқин “Пул Первого” канали хабар берди.
Канал меню суратини ҳам эълон қилди. Давлат раҳбарлари столида:
- Қисқичбақа ва авакадоли тартар;
- Денгиз маҳсулотларидан кокиль;
- Қуритилган ғоз билан қовоқ шўрва;
- Мевали шарбат;
- Картошка креми, қовоқ икраси билан судак;
- Сабзавотли қўзичоқ гўшти;
- Ванилла музқаймоқли олма пироги;
- Турли хил татар ширинликлари.
Бундан ташқари, менюда Россияда ишлаб чиқарилган винонинг икки тури кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Келажак ўйинлари”нинг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирокчиларга омад тилаб, 2026 йилги “Келажак ўйинлари”ни Ўзбекистонда ўтказишни таклиф қилганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023