Қирғизистонда ҳам TikTok блокланяпти

Олам

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси республика ҳудудида TikTok ижтимоий тармоғига киришни чеклашни сўрамоқда. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни Рақамли ривожланиш вазирлиги хабар берди.

“Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг республика ҳудудида TikTok ахборот ресурсига киришни чеклаш тўғрисидаги асослантирилган қарори асосида Алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати алоқа операторларига кўрсатилган хизматдан фойдаланишни чеклаш чораларини кўриш зарурлиги тўғрисида хат юборди”, дейди вазирлик вакили.

Унинг сўзларига кўра, мазкур қарорга ижтимоий тармоқнинг “Қирғизистон Республикасида болалар саломатлиги, уларнинг жисмоний, интеллектуал, ақлий, маънавий ва ахлоқий ривожланишига зарар етказилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қонунга риоя этмагани асос бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил август ойи охирида Қирғизистон Маданият вазирлиги TikTok'ни блоклаш тўғрисида қарор қабул қилиб, ижтимоий тармоқни блоклаш қарорини қонун доирасида келгусида амалга ошириш учун Рақамли ривожланиш вазирлигига юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон TikTok

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made