Ўзбекистонда бир кунда икки киши поезд тагида қолиб, вафот этди

Жамият

image

Кеча, 10 январь куни Самарқанд ва Наманганда поезд икки кишини босиб кетди. Оқибатда фожиа жабрланувчилари вафот этди. 

10 январь куни соат 12:25 ларда машинист 35 ёшли Ш.Ш. бошқарувидаги юк поездини 20 та вагони билан бирга Ғунча шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи “Чортоқ-Наманган” бекатлари оралиғидаги 96 км 2-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 2 гуруҳ ногирони (кар-соқов) 31 ёшли З.Я.ни уриб юборган.

Оқибатда З.Я. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 10 январь куни соат 20:50 ларда машинист Р.Г. бошқарувидаги 7-сонли “Москва-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поездини “Зарафшон-Жомбой” бекатлари оралиғидаги 3710 км ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 53 ёшли Р.Б.ни уриб юборган.

Оқибатда Р.Б. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

472

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг