...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳоннинг энг харидогир смартфонлари билан танишинг


16:34, 05.05.2018 Технология
 5 190

Жорий чоракда 345 миллион смартфон сотилган.

2018 йилнинг биринчи чорагида энг яхши сотилган смартфонлар рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, Apple iPhone X дунёда энг харидоргир смартфон деб топилди. Ушбу моделнинг турли камчилилари ҳақидаги хабарларга қарамасдан уч ой давомида 16 миллион дона шундай телефон сотилган. Бу дунё бўйлаб сотилган умумий смартфонларнинг 4,6 фоизи дегани.

Иккинчи ўринда Apple iPhone 8 (12,5 млн дона), учинчи ўринда Apple iPhone 8 Plus (8,3 млн дона). Кейинги ўринда Apple iPhone 7 (5,6 млн дона) жой олган.

Android тизимли қурилма бешинчи ўриндангина жой ололган. Бу Xiaomi Redmi 5A смарфони. Унинг кўрсаткичи – 5,4 миллион дона ёки дунёда сотилган смартфонларнинг 1,6 фоизи.

Машҳур жанубий кореялик техногигантнинг Samsung Galaxy S9 смартфони олтинчи ўриндан (5,3 миллион дона) жой олган.

Таҳлилчилар фикрига кўра, жорий чоракда айнан шу смартфон ОС Android тизимли қурилмалар ичида энг харидоргири бўлади.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Apple Android 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!