Сурияга яна бир офат яқинлашаётгани айтилди

Жамият

image

БМТнинг Сурия масалалари бўйича махсус вакили Гейр Педерсеннинг фикрига кўра, Сурия коронавирусга қарши тура олмайди. У бу ҳақда 30 март куни видеомулоқаот тарзда ўтказилган йиғилишда гапириб ўтган.

"COVID-19 га қарши самарали кураш олиб бориш учун Суриянинг барча ҳудудида зудлик билан барча урушларни тўхтатишга чақирдим. Акс ҳолда, мамлакатда ўта жиддий хавф пайдо бўлиши муқаррар”, деди Педерсон.

Махсус вакилнинг таъкидлашича, Сурияга қайтиб келганлар яшаётган вақтинча лагерларда ва қамоқхоналарда коронавирус пандемияси юқтириб олиш хавфи жуда юқори. 

"Сурия яна бир офат чегарасига яқинлашиб бормоқда. Бу – коронавирус. Мамлакатда тиббий ходимлар, тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозларнинг кескин етишмовчилиги мавжуд. Ушбу вирус ҳукумат томонидан бошқариладиган жойларда ёки унинг ташқарисида яшасангиз ҳам, барибир, ҳаётингизга хавф солади”, деди Гейр Педерсен.

Сўнгги маълумотларга кўра, Сурияда коронавирусга 10 нафар одам чалинди. 2 бемор вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

724

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг