... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Жангарилар Тожикистон чегарасига ҳужум қилишди


17:52, 03.12.2017 Олам
 7 991

Тожикистон ва Афғонистон чегарасида юз берган отишмалар чоғида бир зобит ҳалок бўлган, яна тўрт нафар жангчи оғир жароҳатланган.

Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли ҳужум бўлгани маълум қилинди. Жумладан, Тожикистон чегарасини қўриқлаётган ҳарбийларга Афғонистон томонидан ноъмалум кишилар ҳужум қилишган.
Бу қуролли ҳужум натижасида Шамсиддин Шоҳин туманида жойлашган ҳарбий қисм командири, полковник Хайриддин Аҳтамов ҳалок бўлди ва тўрт нафар ҳарбий жароҳатланган.

Олинган хабарларга кўра, жароҳатланганларнинг ҳам аҳволи анча оғир. Расмий ҳукумат вакиллари воқеа жойига келиб вазиятни ўрганишмоқда, Тожикистон Чегара қўшинлари қўмондонлиги тарқатган расмий хабарга кўра, 2 декабрь куни маҳаллий вақт билан тахминан 19:00да жангарилар Тожикистон чегара қўшинлари вакилларига ҳужум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Афғонистон чегараларининг умумий узунлиги 1 минг 400 км.ни ташкил қилади. Мазкур чегара қисми мамлакатнинг энг нотинч ҳудуди саналади. Чунки, бу ерда кўпинча гиёҳванд моддалар ўтказувчилар ёки контрабандачилар билан тез-тез қуролли тўқнашувлар бўлиб туради. 
Обил Сафаров

Теглар:Тожикистон Афғонистон Чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!