... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулдаги теракт иштирокчиси ўзбек, дейилишига сабаблар бор


17:55, 05.01.2017 Олам
 6 937

Суриштирувлар натижасида, террорчи араб, рус ва ўзбек тилларида сўзлай олиши аниқланди.

Истанбулдаги Янги йил кечаси уюштирилган терактнинг ижрочиси, деб тахмин қилинаётган террорчи ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлиб бормоқда. Хабар қилишларича, террорчи Абу Муҳаммад Хуросоний тахаллусли шахс бўлган. Унинг қўл телефони маълумотлари таҳлил қилинганида, яна бир исм аниқланди. Бу Тожик Илёс тахаллусини олган Муҳаммад Карим бўлган. Ўзбек миллатига мансуб Муҳаммад Карим декабрь ойи бошида Истанбулда қўлга олинганди.
 
Телефон қайдларидаги яна бир исм Юсуф Хожа тахаллуси билан боғлиқ. Унинг асл исми Илёс Мамашарипов бўлиб, Истанбулдаги терактдан сўнг ҳибсга олинган.
 
Мамашариповнинг шериги, яъни Абу Муҳаммад Хуросоний араб, рус ва ўзбек тилларида сўзлаша олиши аниқланди.
 
Террорчи 15 декабрь куни соат 21:30 да Коньядан Истанбул шаҳрига автобусда келган. 27-28 рақамли автобусда етиб келган террорчилар чипталарни Умумуҳаммад ва Забиҳуллоҳ исмларига олгани аниқланди. Айни вақтда полиция бу исмларнинг бошқа ерларда ҳам қайд этилгани мумкинлигини кўриб чиқмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Истанбул Теракт Reina 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!