Исроилдаги ўзбекистонликлардан яшаш манзилини тарк этмаслик сўралди

Жамият

image

Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат фуқароларини ҳушёрликка чақирди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқароларга эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатган.

“Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмасликни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонларини ҳам қолдирган:
 
 03-672-2466

 03-672-2371

 03-758-5075

 03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

  972 54 485 1397

Эслатиб ўтамиз, 21 март куни Исроилдаги ўзбекистонликлар Наврўзни нишонлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

элчихона Исроил ҳушёрлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made