Исроил Ғазодаги қилмишлари учун жавоб беради – Эрдўған

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан кеча, 12 апрель куни телефон орқали мулоқот қилиб, Исроил Ғазо секторидаги қилмишлари учун жавоб беришига ишора қилди. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги суҳбат ҳақида Туркия телевидениеси орқали Туркия Президенти маъмурияти алоқа бўлими бошлиғи Фаҳреттин Алтун маълум қилди. 

Эрдўған Аббосга вазият қайси томонга ўзгармасин, Туркия Исроилнинг Ғазо секторига ваҳшийларча ҳужумларига қаршилик кўрсатишда давом этишини айтган.  

“Исроил бу таъқиб ва зулм учун бадал тўлайди, албатта. Биз ўт очишни тўхтатиш учун барча кучларни сафарбар қилишимиз, жумладан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорини амалга оширишимиз керак. Исроилга қарши қатъий ва бирлашган фронт билан курашишимиз лозим”, дейди Туркия раҳбари. 

Суҳбат Ғазо секторида Туркиянинг TRT (TRT Arabi) телеканалининг араб хизматидан суратга олиш гуруҳининг ўққа тутилиши билан боғлиқ воқеа фонида бўлиб ўтди. Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум Исроил армияси томонидан амалга оширилган. Секторнинг марказий қисмидаги Нусейрат қочқинлар лагери ҳудудида журналистлар эфирга чиқиш учун кетаётган машина ўққа тутилди. Оператор Сами Шаҳада жиддий жароҳат олди. Унинг оёғини кесиш кераклиги айтилмоқда. Операторнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда ва унинг ҳаётига таҳдид бор. Телеканал мухбири Сами Берхум жабрланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Маҳмуд Аббос Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made