Исроил армияси Ғазодаги яна учта масжидни вайрон қилди

Олам

image

Исроил армияси Ғазо секторидаги яна учта масжидни бутунлай вайрон қилди. Бу ҳақда Ғазо Вақфлар вазирлиги вакили Икроми ал-Муделлел маълум қилди.

Унинг айтишича, анклав жанубидаги Хон Юнус шаҳрида жойлашган Холид бин Валид, Ал-Ихлос ва Эс-Саҳва масжидлари ҳаво ҳужумига учраган.

Расмийнинг қайд этишича, 7 октябрдан бери Исроилнинг бомбардимонлари оқибатида вайрон бўлган масжидлар сони 59 тага етган, яна 136 та масжид ва 3 та черков зарар кўрган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил мудофаа кучлари вакили Даниэль Ҳагарий Исроил ҳарбийлари ҲАМАС аъзолари фойдаланаётган 100 дан ортиқ ерости туннелларига ўтиш йўлакларини, 4 мингдан ортиқ қурол-яроғ омборларини вайрон қилганини, уларнинг аксарияти фуқаролар бинолари, масжидлар ва болалар боғчаларида жойлашганини даъво қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг