Россиянинг ўрмон табиати Янги йил байрами учун 18 миллион рублга “тушди”

Олам

image

Россияда Янги йил кунлари ва ундан олдин 10 мингта игнабаргли дарахтлар ноқонуний равишда кесилган. Бу ҳақда Федераль ўрмон хўжалиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотда келтирилишича, ўрмонларга етказилган зарар 18 миллион рублдан ошган.

Ўрмон назоратчилари томонидан 42 мингдан ортиқ рейд ўтказилган. 327 та арча ва бошқа игнабаргли дарахтларни кесиш билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган.

“Қоидабузарларга умумий қиймати 500 минг рублдан ортиқ бўлган 98 та маъмурий жарима солинди. Энг кўп қоидабузарлик Амур ва Иркутск вилоятларида қайд этилди. Ички ишлар органларига жиноий ҳуқуқбузарлик далиллари бўлган фактлар бўйича 129 та материал юборилди”, дейилади хабарда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг