... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

iPhone XI нинг суратларини тақдим этилди. У икки SIM-карталик бўлиши мумкин


11:00, 23.01.2018 Технология
 1 369

Apple компанияси iPhone X смартфонини шу йил тўхтатиши ва iPhone XI ни чиқариш мумкин.

Кечагина таҳлилчи Мин-Чи Куонинг Apple компанияси iPhone X смартфонини ишлаб чиқаришни шу йил тўхтатиши ва унинг ўрнига жорий йилнинг ўзида уч iPhone’ни тақдим этиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.  Таҳлилчининг фикрича, бу гаджетлар ҳақиқатан ҳам янгиланган дизайнда ишлаб чиқарилиши мумкин.
 
IPS моделидаги бюджет смартфонни кесик шаклдаги янги экран кутаётган бўлса, iPhone XI кичрайтирилган безелга (айланувчи халқага) ва олди қисмида нисбатан кичрайтирилган яриморолга эга бўлиши мумкин.


 
“iDropNews” нашри тақдим этган суратларда iPhone XI нинг тахминий тасвири келтирилган. Яриморолнинг кичрайтирилиши смартфоннинг селфи-камера қисмига TrueDepth сканерини бевосита ўрнатилиши туфайли бўлиши мумкин. Тақдим этилган ахборотларга кўра, Apple бунинг устида қаттиқ иш олиб бормоқда.
 
Қизиғи шундаки, iPhone XI иккита SIM-картани қўллаб қувватлайдиган биринчи Apple смартфони бўлиши мумкин.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:iDropNews iPhone XI Apple 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!