Ўзбек тилида мурожаат йўллаган АҚШ элчиси, лотин алифбосига қарши Азамат Зиё, лицензия олган “Halyk bank” ва куннинг бошқа хабарлари тафсилоти

Жамият

image

ЖАМИЯТ

Президент МДҲнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси бўйича қарор қабул қилди 

Абдулла Арипов Озарбайжон Демократик Республикаси 101 йиллиги тантаналарида иштирок этди

23 май куни Тошкентдаги “Wyndham” меҳмонхонасида Озарбайжон Демократик Республикасининг 101 йиллиги шарафига қабул маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон тарафидан Ҳукумат раиси Абдулла Арипов, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев иштирок этди. Икки мамлакат мадҳиялари билан бошланган маросимда Бош вазир Абдулла Арипов элчи Гусейн Гулиев орқали  Озарбайжон Демократик Республикаси 101 йиллиги билан бутун мамлакат халқини табриклади. 

 


 

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефонда мулоқот қилди 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 май куни Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Нурсултон Назарбоевга Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани ҳамда уларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдирди.

Мулоқотда асосий эътибор савдо-иқтисодий соҳада эришилган келишувларни амалга ошириш, саноат, энергетика, транспорт ва бошқа тармоқларда етакчи корхоналар ва ишбилармонлар даражасида кооперацияни кучайтиришга қаратилди.

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг қизи Самарқандда меҳмон 

Наманганда топилган ракка даво дейилган сув, ҳатто, истъемол учун ҳам яроқсиз экан 
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Чуст туманида ер остидан шифобахш сув чиққани ва у саратон ва бошқа кўплаб касалликларга даво эканлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалганди. Наманган вилояти ДСЭНМ мутахассислари Чустдаги қудуқ суви лаборатория текширувидан ўтказганда у нафақат даволаниш, балки истеъмол учун ҳам тўла яроқсиз бўлиб чиққан маълум бўлди. Ҳали ҳам соддамизда. “Ҳўкиз туғганига иошнувчилар” орамизда бисёр. 

Сурхондарёда ҳомиладор аёл нима сабабдан вафот этган эди? 


Самарқандда “Ҳалол” стандарти бўйича илк меҳмонхона қурилиши бошланди 

Тошкентда кучли шамол туфайли дарахт автомобилнининг устига қулаб тушди 

 

 Азамат Зиё янгиланган лотин алифбосига қарши чиқмоқда 

Тарих фанлари доктори, профессор Азамат Зиё ҳам лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг янгиланган варианти хусусида ўз фикрларини билдирди.


 Қуйида ундан бир парча келтирамиз.


“Касал” тилимизга мукаммал лотин алифбомиздан тўн бичиб, бу ёғига яна карнай-сурнайлар товуши остида кетаверамизми?” сўроғини бежиз қайтармадик.Моҳият эътибори билан айтганда, тил билан боғлиқ асосий муаммомиз лотин ёки кирилда эмас! Фарзандларимизнинг бир бет нарсани эплаб ёзолмаслик даражасига тушиб қолганларида! Гапирамиз десак, гап – кўп.” 


Фикримизча, бу мақолани батафсил, охиригача ўқинг. Айниқса, фарзандлари мактабда ўқиётган, ўқимоқчи бўлган ва келажакка бефарқ бўлмаганлар бирров вақтини аямаса, фойдадан ҳоли бўлмайди. Тағинам, хоҳиш ўзингизда!

Усмонхон Алимов АҚШ тинчлик институтида нутқ сўзлади 

Вашингтондаги АҚШ тинчлик институтида ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлади.

Ўзбекистоннинг Бош муфтийси Усмонхон Алимов ва Акмал Саидовнинг АҚШ тинчлик институтида нутқ қилиши ортида Ўзбекистон Республикасининг янгиланган қиёфасини, имиджини кўрсатиш ва шунга бутун дунёни ишонтиришдек масъулият юки бор.  Ўзбекистон расмийлари нутқларида ва журналистларнинг саволларига берган жавобида мамлакат бугунги йўлидан орқага қайтмаслиги, “алоҳида хавотирга молик давлатлар” қаторида бўлишни ва бундай рўйхатларга қайта тушишни асло истамаслигини таъкидлаган. 

Марказий банк “Halyk bank”га Ўзбекистонда филиал очиш учун лицензия берди 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви “Тенге банк” акциядорлик тижорат банкига банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. "Halyk bank" Ўзбекистонда филиал очиш ниятида эканини маълум қилган биринчи Қозоғистон банки бўлди. Энди Тошкент шаҳрида молиявий ташкилотнинг шўъбаси - “Тенге банк” фаолият кўрсатадиган бўлди.
Шу ўринда бир фикрни айтишни жоиз деб билдик. Агар Ўзбекитон банкларини бир стол атрофидаги “ўйинчи”ларга қиёсласак, “Тенге банк” жиддий “ўйинчи”, рақобатдан қўрқмайдиган “курашчи” бўлса ажаб эмас. Ҳар ҳолда, "Halyk bank"  Ўзбекистон бозорига писта сотиш учун келмаганлиги аниқ. 

Бош вазир қабулхоналари котибиятига мудир тайинланди 

АҚШнинг янги элчиси ўзбекистонликларга ўзбек тилида видеомурожаат йўллади 

Хабарингиз бор, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги янги элчиси сифатида Даниель Розенблум тайинланган эди. Расмийнинг тез кунларда Тошкентга ташриф буюриши ва ўз хизмат вазифасига киришиши кутилмоқда. Элчи вазифасига киришишдан олдин АҚШдан туриб ўзбекистонликларга ўзбек тилида видеомурожаат йўллади. “Ассалому алайкум, менинг исмим Даниел Розенблум. Америка президенти томонидан Ўзбекистонга навбатдаги АҚШ элчиси этиб тайинланганим мен учун катта шарафдир”, дея бошлаган элчи ўз видеомурожаатини.

Маълумот учун, Даниель Розенблум шу пайтгача АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлар бўйича ёрдамчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган хорижий ОТМлари рўйхати тасдиқланди 

Навоийда 6 ёшли фарзандини сотаётган аёл ушланди 


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. ўзининг 6 ёшли фарзандини фуқаро Г.М.га 15 млн. сўмга сотаётган вақтида ашёвий далилар билан ушланган. 

Президент аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади 


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 22 май куни “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.


ОЛАМ

Ҳукуматни ағдаришда айбланган журналист ниҳоят озод этилди 

Forbes россиялик энг бадавлат меросхўрлар рўйхатини эълон қилди

Рўйхатдан 238 млрд долларлик меросга эгалик қилувчи 48 бадавлат кишилар ўрин олган.
Энг бой меросхўр (21,8 млрд доллар) деб Юсуф Алекперов топилган. Forbes рўйхатидан 20 та оила ўрин олган ва уларнинг 48 нафар фарзандларининг ҳар бирининг бойлиги 2,3 млрд доллардан ошади.  Рейтинг журнал экспертлари томонидан миллиардерларнинг иқтисодий ҳолати ўрганилиб, уларнинг бойлиги тан олинган фарзандларига нисбатан ҳисоблаб чиқилган. Бунда оилавий акциялар ҳисобга олинмаган.


САЛОМАТЛИК

Рамазон рўзасини тутганингиздан сўнг, саломатлигингизда қандай ўзгаришлар рўй беришини биласизми? 

Уй шароитида камқонликни даволаш мумкин 

Бодринг асабни тинчлантиради 

СПОРТ ХАБАРЛАРИ

Златан Ибрагимовичнинг рамзий терма жамоаси билан танишинг 

Расман Токио-2020 Олимпиадасида бокс спорт тури бўлади 

Расман: ЖЧ-2022да 48 эмас 32та жамоа қатнашади 

ФИФА 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида 32та терма жамоа қатнашишини расман эълон қилди. Хабарингиз бор, охирги пайтларда нуфузли мусобақадаги  жамоалар сонини 48тага етказиш борасида ишлар олиб борилганди. Бироқ Қатарга қўшни бўлган ҳеч бир мамлакат мундиал ўйинларини қабул қилишга тайёр эмаслиги сабаб квота оширилмайдиган бўлди. 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг