Расман: ЖЧ-2022да 48 эмас 32та жамоа қатнашади

Спорт

image

ФИФА 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида 32та терма жамоа қатнашишини расман эълон қилди.

Хабарингиз бор, охирги пайтларда нуфузли мусобақадаги  жамоалар сонини 48тага етказиш борасида ишлар олиб борилганди. Бироқ Қатарга қўшни бўлган ҳеч бир мамлакат мундиал ўйинларини қабул қилишга тайёр эмаслиги маълум бўлди.

Қатарнинг ўзи мамлакатда стадионлар учун талаб кичикроқ бўлган тақдирда ҳам 48 та жамоалик мусобақани ўтказишга тайёр эди. Қатар аввалдан айтилганидек 8 та стадионга қўшимча тарзда яна 4 та стадионни мундиал учун тайёрлаши мумкин эди, фақат уларнинг сиғими 20 000 томошабиндан кам бўларди. ФИФА эса бунга розилик бермади.

Шу сабабларга кўра, 2022 йилги мундиалда ўтган йиллардаги каби 32 та терма жамоа иштирок этади. Энди қитъаларга ажратиладиган квоталар ҳам ўзгаришсиз қолади.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати учун Осиё мамлакатларига 4,5 та жой ажратилган. Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг